Бугун, 23 февраль куни Японияда бир неча минг киши Император Нарухитони 63 ёшга тўлган куни билан табриклаш учун Токио марказидаги саройга келди.
“Мен туғилган куним муносабати билан биринчи марта бундай табрикларни оламан ва бундан ниҳоятда хурсандман”, деди Император сарой балконидан йиғилганларга мурожаат қилиб.
Нарухито Император хоним Масако ва оиланинг бошқа аъзолари билан бирга уч марта ўқ ўтказмайдиган ойна билан ҳимояланган балконга чиқиб, тўпланганларни қаршилашди.
Нарухитонинг таваллуд кунига бағишланган анъанавий маросим биринчи марта ўтказилмоқда, аввалги йиллар короновирус сабабли у бекор қилинган эди.
Бу йил қутламалар қисқартирилган форматда ўтказилди – лотерея ўйнаб омади чопган 4 минг 800га яқин киши саройга кела олди. Маҳаллий телеканаллар саройдаги маросимдан тўғридан-тўғри намойиш этишди.
2019 йил 1 майда отаси Акихито (1933 йилда туғилган) кексайиб қолгани сабабли тахтдан воз кечганидан кейин Нарухито Император лавозимини эгаллаган эди.
У Гакусюин ва Оксфорд университетларини тамомлаган.
Бўш пайтида югуриш ва альпинизм билан шуғулланади.
ЎзА