«МИР 24» ахборот-таҳлилий интернет портали маълум қилишича, Ҳиндистоннинг Кашмир вилояти ҳудудини 60 сантиметр қалинликдаги қор қоплаган. Ёғингарчиликлар оқибатида электр узатиш тармоқларида узилишлар кузатилмоқда.
Ноқулай об-ҳаво шароити транспорт ҳаракатини ҳам издан чиқарган. Кашмирни бошқа штатлар билан боғлайдиган ягона транспорт йўли беркилиб қолган. Сринагар аэропортида барча авиақатновлар тўхтатилган.
«Бу ерда қарийб ярим метр қор ёғди. Табиийки, одамлар қийналишмоқда, шу билан бирга, улар хурсанд ҳам, чунки кўпчилик табиат манзарасини томоша қилишга келишмоқда», – дейди маҳаллий аҳоли вакили Ориф Аҳмад.
Айни дамда Кашмир “чиллаи калон” деб аталадиган қаттиқ қиш даврини бошдан кечирмоқда. Об-ҳавошунослар кунлар кейинги ҳафтадан исий бошлайди, дейишмоқда.