Бишкек шаҳридаги барча мактабларда иккинчи сменага қатнаётган ўқувчилар 26 ва 27 январь кунлари онлайн-форматда таълим олади, деб ёзмоқда “Кабар” агентлиги шаҳар ҳокимияти матбуот хизматига таяниб.
Муниципалитет маълумотига кўра, 28 январда ва келаси ҳафтанинг бошида ўқувчилар таълим олишнинг анъанавий шаклига қайтади.
Шунингдек, Ўш бозорида 31 январга белгиланган тозалик (санитар) куни 26 январга кўчирилган, яъни бугун бозор ишламайди, дейилади хабарда.