Тюмен вилояти Тобольск туманида ит балиқ овловчини отиб қўйди, деб ёзмоқда маҳаллий ОАВ. Маълум бўлишича, икки шерик Катта Шишкар кўлига балиқ овлагани борган. Балиқ овловчиларнинг бири ўқланган қўшотар милтиқни чанада қолдирган. Ит милтиқ тепкисини бехосдан босиб олган ва ўқ овчилардан бирининг елкасига теккан.
Овчи воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган. Ит эгасига “эҳтиётсизлик қилиб одам ўлдирганлик” бўйича жиноят иши очилгани айтилмоқда, деб ёзмоқда “Кабар” агентлиги.