АҚШ Президенти Жо Байден ва “катта еттилик”нинг бошқа етакчилари сешанба куни видеоконференцалоқа шаклида Украинага ёрдам бериш масаласини муҳокама қиладилар. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.

“Тадбир иштирокчилари Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича ўзларининг қатъий мажбуриятларини муҳокама қилишади”, дейилган баёнотда.

Йиғилиш Қрим кўпригида содир этилган террорчилик ҳаракатига жавобан, Россиянинг Украина энергетика, ҳарбий қўмондонлик ва коммуникация иншоотларига оммавий зарба бериши муносабати билан ўтказилади.
Виртуал учрашувда Украина Президенти Владимир Зеленский ҳам қатнашади.

ЎзА