Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган «БМТ Глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш бўйича Марказий Осиё давлатларининг минтақавий ҳамкорлиги» мавзусидаги халқаро конференциянинг иккинчи куни ўз ишини бошлади.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясида илгари сурган ташаббусига асосан ташкил қилинди.

Анжуман дастурига кўра, БМТ Глобал аксилтеррор стратегияси доирасидаги Минтақавий қўшма ҳаракатлар режасининг 10 йиллик натижасини сарҳисоб қилиш, терроризмга қарши кураш бўйича ҳамкорлик тенденциялари ва истиқболини муҳокама қилиш, Марказий Осиё давлатлари тавсиялари асосида янгиланган Қўшма ҳаракатлар режасини тасдиқлаш каба масалалар муҳокама этилмоқда.

Тадбир БМТнинг Маркзий Осиё мамлакатларида Глобал аксилтеррор стратегиясини амалга ошириш режасини халқаро майдонда татбиқ қилиш бўйича амалий тажриба алмашиш имконини беради.

Айни пайт форум доирасида терроризмга қарши курашиш билан боғлиқ жараён, хусусан, мазкур иллатнинг мафкуравий, ташкилий, ҳуқуқий, психологик ва техник жиҳатлари халқаро экспертлар томонидан таҳлил этилмоқда.

Гўзал Сатторова, ЎзА