Айрим шахсларга бензин учун компенсация миқдори 128 минг 700 сўм этиб белгиланди

424

Ҳукумат ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг 2024 йил 15 майдаги қарори билан айрим шахсларга бензин сотиб олишлари учун тўланадиган компенсациянинг янги миқдори белгиланди.

Унга кўра, бензин учун компенсация миқдори 2024 йил II чоракдан бошлаб 128 минг 700 сўмни ташкил қилади.

Маълумот ўрнида, бензин учун компенсация миқдори 2023 йилнинг II чорагида 55 фоизга оширилиб, 116 минг 180 сўмни ташкил қилган эди. III чоракда эса ушбу миқдор 119 минг 640 сўмга, IV чоракдан бошлаб 120 минг 660 сўмга ва 2024 йил I чорагида 124 минг 780 сўмга оширилган.

Бензин учун компенсация тўловлари «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан молиялаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар яшаш жойи бўйича пенсия ва нафақалар тайинланадиган органларга мурожаат қилади, дейилади «Ўзбекнефтгаз» АЖ хабарида.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА