Тошкент шаҳридаги “Пахтакор” спорт мажмуасида жойлашган қиличбозлик залида Ўзбекистон қиличбозлик федерациясининг собиқ бош ҳаками, халқаро тоифадаги рефери Аида Ҳасанова хотирасига бағишланган 17 ёшгача бўлган қиличбозлар ўртасида очиқ халқаро чемпионат ўтказилмоқда.
Мазкур мусобақанинг сабля йўналишидаги баҳсларда Айгул Шомуродова, Салима Рўзиева, Бибиойша Ҳусанбоева ва Наргиза Утебоева қизлар ўртасида шоҳсупага кўтарилди. Ўғил болалар орасидаги беллашувларда Нурсултон Кенесбоева, Саидиброҳим Алимов, Шоназар Абулов ва Султанбек Аметбеков каби қиличбозлар ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.
Бугун, 29 май куни, халқаро турнирнинг рапира йўналишида яккалик баҳслари ташкил этилади. Мусобақа 1 июнь кунига қадар давом этади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА