Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра, Қозоғистон Республикасининг Оқтўба вилояти Иргиз туманида «Самара-Чимкент» автомобиль йўлида автобус ёниши оқибатида ҳалок бўлган 52 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси оилаларининг барчасига бир марталик нафақа ажратилди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати.
Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари томонидан ҳалок бўлганларнинг оилаларига маънавий ва моддий ёрдам кўрсатиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.