“Колорадо” сафарда ғалаба қозонди

Миллий хоккей лигаси томонидан ўтказилган чемпионатининг навбатдаги тури кескин ва муросасиз баҳсларга бой бўлди.

“American Airlines Center” мажмуасида “Даллас” ва “Колорадо” ўзаро баҳслашди. Унда“Колорадо” жамоаси 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. «Нью-Жерси» ва «Филадельфия» учрашуви 3:5 ҳисобида тугади. “Рейнжерс” ўз муз саройида “Айлендерс”га 2:7 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлса, “Питтсбург” ва “Детройт”, “Миннесота” ва “Виннипег” ўртасидаги учрашувлар бир ҳил 4:1 ҳисобида якунланди.
Шунингдек, чемпионатда “Монреаль” – “Бостон” 3:4, “Вегас” – “Эдмонтон” 2:3, “Лос-Анжелес” – “Анахайм” 2:4, “Сан-Хосе” – “Аризона” учрашувида 6:5 ҳисоби қайд этилди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА