Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг навоийлик сайловчилари билан учрашуви давом этмоқда.

Шавкат Мирзиёев сайловолди дастури доирасида вилоятда зиёрат туризмини ривожлантиришга оид режаларини маълум қилди.

Улуғ авлиё, мавлоно Ориф Деггароний номи билан аталадиган -меъморий мажмуани реставрация қилиш ҳамда уни сайёҳлик маршрутига киритиш, Кармана тарихини ҳар томонлама чуқур ўрганиш, бу шаҳарнинг ёшини аниқлаш бўйича илмий тадқиқотларни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Нурота шаҳрида “Каштачилик маркази” ҳамда Навоий шаҳрида замонавий талабларга жавоб берадиган драма театрини барпо этиш таклиф этилди.