Туркиянинг Истанбул шаҳрида профессиональ бокс бўйича ўтказилган мусобақада ҳамюртимиз Машҳурбек Қамбаров навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.

 
24 ёшли боксчимиз ушбу жангда ўзидан украиналик Микола Кореневга қарши баҳслашади. Машҳурбекнинг метин ҳимояси ва тезкор зарбалари 44 ёшли Миколани мағлубиятга учрашида сабаб бўлди.
Шу тариқа Машҳурбек Қамбаров фаолияти давомидаги учинчи жангида ҳам ғалаба қозонди. У бунга қадар дебют жангида грузиялик Георгий Кердикошвилини очколар ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, иккинчи жангида украиналик Сергей Шевчукни техник нокаутга учратган ҳолда ғалабага эришган.

 

ЎзА