Президент Шавкат Мирзиёевнинг қайд этишича, жойларда ўтказилган сўровларда бор-йўғи 13 фоиз аҳоли тиббиётда ижобий ўзгаришларни сезаётганини билдирган.
Айниқса, Андижон, Хоразм ва Тошкент вилоятларида яшовчи аҳоли бу соҳадаги ишлар аҳволидан норози.
– Сўнгги бир йил ичида тиббий хизмат сифатини оширишга қаратилган 20 дан ортиқ фармон ва қарорлар қабул қилиниб, барча масалалар ҳал қилиб берилди. Жорий йилда бюджетдан 21 триллион сўм ажратилди (2017 йилга нисбатан 3 баравар кўп). Лекин, вазир ўринбосарларининг масъул участкаси, масалани ҳал қилишда ваколати бўлмаса, фидойи бўлиб, пастга тушиб бевосита маҳаллада ишни ташкил қилмаса, ислоҳотлар аҳолигача етиб бориши қийин. Шу боис, бугундан бошлаб барча вазир ўринбосарлари ўз йўналишлари бўйича, ислоҳотлар натижадорлигига масъулиятни тўлиқ олган ҳолда, шахсан жавоб беради, – деди Шавкат Мирзиёев.
ЎзА