Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бугун, 18 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларнинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги, унинг вилоят, туман ва шаҳар қуйи буғинлари ҳамда маҳаллий ижро идоралари томонидан қай даражада амалга оширилаётгани батафсил муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари тиббиёт тизимида 5 та йўналишда жиддий ўзгаришлар қилиш шарт эканини таъкидлади.

Биринчиси – бирламчи тиббиёт бўғинини касалликни эрта аниқлайдиган ва даволайдиган тизимга айлантириш.

Иккинчиси – ихтисослашган марказлар томонидан жойларда тор доирадаги тиббий хизматлар ҳажмини ошириш ва сифатини тубдан яхшилаш.

Учинчиси – рақамлаштириш орқали соҳада қоғозбозлик, бюрократия ва коррупцияни кескин қисқартириш.

Тўртинчиси – тиббиётнинг барча йўналишларида рақобатнинг ривожланиши

ва хусусий сектор жадал кириб боришини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.

Бешинчиси – тиббиёт ходимларининг билимини ошириш, таълим ва илм-фанни ривожлантириш.

Йиғилишда бу вазифаларни қандай ташкил этиши бўйича соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, тиббиёт муассасалари раҳбарларининг ахборотлари тингланди.

 

ЎзА