Онлайн: Йилнинг энг яхши енгил атлетикачилари номи эълон қилинди

Хабар қилинганидек, Тошкентда Ўзбекистон Енгил атлетика федерациясининг йил якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Надия Дусанова йилнинг энг яхши спортчиси деб топилди.

Шунингдек, Андрей Петров “Йилнинг энг муваффақиятли спортчиси”, Марат Ҳайдаров “Йилнинг энг иродаси кучли спортчиси”, Сафина Саъдуллаева “Йил кашфиёти”, Комила Ражабова “Йилнинг энг иқтидорли ёш спортчиси”, Олег Аҳмеджонов “Энг яхши мураббий” дея эътироф этилди.

2017 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида қатор вилоятларда селекция ишлари олиб борилди. Чекка қишлоқлар, туманлардаги мактаб ўқувчилари ўртасида енгил атлетика бўйича мусобақалар ўтказилиб, иқтидорли ёшлар танлаб олинди.

Жумладан, Хоразм вилоятининг Шовот тумани, Бухоро вилоятининг Ромитон тумани ,Қашқадарё вилоятининг Касби тумани, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани ва Самарқанд вилоятининг Жума шаҳридан иқтидорли ёш спортчилар танлаб олинди.

 

ЎзА