Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида Молия вазирлиги тизимидаги жиддий камчиликлар танқидидан кейин ўша куни Молия вазирлиги марказий аппаратидан 2 нафар бош бошқарма бошлиғи, 2 нафар бош бошқарма бошлиғи ўринбосари, 4 нафар бошқарма бошлиғи, 1 нафар бошқарма бошлиғи ўринбосари, 3 нафар бўлим бошлиғи ҳамда 4 нафар ходим, жами 16 киши эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бугунги кунга келиб буларнинг сафига 8 киши қўшилган ва бу рақам 24 тани ташкил этади.

Жумладан, Ғазначилик бошлиғи ўринбосари – Амалиёт бошқармаси бошлиғи Ф.Нурмуҳамедов, Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти бошқармаси бошлиғи Ш.Хайдаров, Саноатнинг базавий тармоқлари ва ёқилғи-энергетика мажмуи молияси бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи А. Абдуллаев, Давлат молиявий назорати бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари М.Агзамов, Солиқ ва божхона-тарифи сиёсати бошқармасининг бошлиғи И. Голишева, Давлат молиявий назорати бош бошқармаси Ташкилий-услубий ишлар бўлими бошлиғи Б.Жумаевлар эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди.

Сайтимизни кузатиб боринг. Яқин вақт ичида Президентимиз танқид қилган, ижтимоий тармоқларда кўплаб шов-шувларга сабаб бўлаётган Острогожская хоним ҳақидаги чин маълумотлар билан танишасиз.

 

ЎзА