Кўксарой қароргоҳида Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровни расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати маросим жараёнидан видеолавҳа ҳавола қилди.Суратга тушиш маросимидан сўнг Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров шоҳсупага кўтарилди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат мадҳиялари янгради. Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.