Давлатимиз раҳбари айни пайтда Фарғонада бўлиб ўтаётган фаоллар йиғилишида дунёдаги вазият, коронавирус пандемияси авж олаётган бугунги кунда ҳар бир одамдан огоҳлик ва ҳушёрликни янада ошириб яшаш ва ишлаш талаб қилинаётганини таъкидлади.
Собиқ ҳоким, айни пайтда Бош вазир ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатаётган Шуҳрат Ғаниевнинг Фарғона вилоятида амалга оширган ишлари, шахсий хислатлари ҳақида тўхталди.
– Ғаниевнинг энг катта буюк фазилати бор, у ҳалол, тоза одам, ҳаловати йўқ одам. Ҳокимларнинг кўпи ҳаловатга интилади, лекин у ўзини юз фоиз ишга бағишлаган. Фарғона халқи учун оғир пайтларда жуда катта иш қилди, қаттиққўллиги, билими билан. Шуҳрат Ғаниевнинг билимини, Фарғонадаги тажрибасини инобатга олиб, оғир соҳалардан бири – қишлоқ хўжалигини унга топширдик, – деди давлатимиз раҳбари.
Сессия давом этмоқда.
ЎзА