Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон 26 январь куни парламентга йўллаган Мурожаатида мамлакатда COVID-19 тугаганини маълум қилди.
Шу билан бирга, Тожикистон раҳбари аҳолини аввал жорий қилинган санитария-гигиена тартибларига амал қилишда давом этишга чақирган.
Тожикистон соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусга чалиниш ҳолати охирги марта 10 январда қайд этилгани ҳақида маълум қилган эди.
Расмий статистикага кўра, пандемия даврида Тожикистонда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 13 минг 308 та ҳолат қайд этилган, 90 киши ҳаётдан кўз юмган.