Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ 26 январь – Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати ходимлари куни этиб белгиланган.
Ташқи иқтисодий фаолият соҳасида давлат хизматларининг шаффофлигини ҳамда мамлакатнинг иқтисодий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда экспорт-импорт операцияларининг мутаносиблигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантириш, инвестиция ва экспорт салоҳиятини ошириш, аҳолининг турмуш шароити ва сифатини яхшилашда божхона хизмати ходимларининг хизмати беқиёс.
Юрт равнақи йўлида фидойилик кўрсатаётган божхоначилар касб байрамингиз муборак!
Оқил ҒУЛОМОВ(сурат), ЎзА