Экспортчилар уюшмасининг маълумотларига кўра, мамлакатимизда туризмни ривожлантириш, меҳмонхоналар фаолиятини кенг кўламда йўлга қўйиш учун қулай шарт-шароит яратишга кўмаклашиш ва туризм муҳитини такомиллаштиришга ёрдам бериш мақсадида “Туризмни ривожлантириш” ассоциацияси тузилди.

Ассоциация Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 18 январь куни давлат рўйхатидан ўтказилди.

“Туризмни ривожлантириш” ассоциацияси раислигига Дилшоджон Тўлқинович Одилов сайланди.

Дилшоджон Одилов 2005-2009 йилларда «ICОМ» масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, 2006-2009 йилларда «Grand Mir» савдо ва маркетинг бўлими етакчи мутахассиси, 2009-2013 йилларда эса савдо ва маркетинг бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Ҳозир «Дунё бўйлаб” телеканалининг “Иш бор” реалити-шоуси лойиҳаси муаллифи, «HotelPro» масъулияти чекланган жамияти асосчиси ва директори лавозимида фаолият юритмоқда.

 

ЎзА