Нукус шаҳрида тадбиркор сифатида фаолият олиб бораётган Т.Ж. дўконида савдодан тушган пулларни ҳисоб-китоб қилаётганида, кассадаги янги бир дона 100 минг сўмлик купюрадан шубҳа қилади ва ҳолат ҳақида ишки ишлар органларига хабар беради.
Мазкур ҳолат юзасидан текширув ўтказилиб, шу пулнинг ҳақиқатдан ҳам қалбаки эканлиги тасдиқланади. Қалбаки пулни тайёрлаган Нукус шаҳрида истиқомат қилувчи 1999 йилда туғилган И.Н. исмли фуқаро дарҳол қўлга олинади.
Терговгача текширув давомида И.Н. пулни ўзининг яшаш манзилида «Canon» рангли принтерида чиқаргани аниқланиб, уйидан худди шундай яна 4 дона купюра топилади.
Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.