Жорий йилнинг 22 январь куни соат 05:30 лар атрофида Ўзбекистон тумани “Бозор Яйпан” маҳалла фуқаролар йиғини Ибн Сино кўчасида жойлашган “Yangi Bozor SMR” масъулияти чекланган жамияти савдо мажмуасида ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда Фарғона вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғиннинг келиб чиқишига кучли шамол ва электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ёнғин тегишли куч воситалар ёрдамида ўз вақтида бартараф этилган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими ҳамда ФВБ ходимлари томонидан текширув ўтказилмоқда.
М.Сулаймонов, ЎзА