Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати

 
Қарор қилади:


1. Қуйидагилар:

Бахриддин Азимович Наимов муддатсиз даврга

Дилбар Келдиёровна Исраилова ўн йил муддатга

Жанагул Исмайловна Балкибаева муддатсиз даврга

Мукаддас Зиядуллаевна Гуламова ўн йил муддатга

Новруз Бабакулович Рахманов ўн йил муддатга

Туйгун Маматкулович Курбанов ўн йил муддатга

Хуснора Тураджоновна Хакимова ўн йил муддатга

Шухрат Зафарович Саидов ўн йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Олий cудининг судьяси лавозимига сайлансин.

2. Бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан:

Ботирали Муродович Диёров

Давлатмирза Казакджанович Камилов

Олим Буриевич Хайитов Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилсин.

3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси

Сенатининг Раиси                                                        Н.Йўлдошев
Тошкент шаҳри, 2017 йил 21 декабрь