“O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” акциядорлик жамиятида электрон тижоратни ривожлантириш ҳамда йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Тошкент марказий вокзалининг назорат пунктларига электрон йўл ҳужжатларини электрон тарзда назоратдан ўтказиш учун қурилмалар ўрнатилди.
Бугунги кунда Тошкент марказий вокзалидан поездларга чиқадиган йўловчиларга вокзал назорат пунктларида электрон тарзда расмийлаштирган йўл ҳужжатларини тез назоратдан ўтказиб, ортиқча ушланиб қолмасликлари учун имконият яратилди.
Бу жараён босқичма-босқич амалга оширилаяпти. Дастлаб, Тошкент – Самарқанд йўналишида ҳаракатланаётган “Afrosiyob” тез юрар поезди вагон кузатувчилари ҳам мазкур электрон қурилма билан таъминланди. Бугунги кунда фақат ушбу поездга чиқадиган йўловчиларнинг электрон тарзда расмийлаштирган йўл ҳужжатлари нафақат қоғозда, балки мобиль телефонида бўлса ҳам назорат қилиш мумкин. Ушбу вокзалдан бошқа поездларга чиқадиган йўловчилар эса вақтинча электрон тарзда расмийлаштирган йўл ҳужжатларини қоғозга чиқариб олишлари зарур.
Келгусида жамият томонидан барча темир йўл вокзалларига киришдаги назорат пунктлари ва бошқа поездларнинг вагон кузатувчилари ушбу электрон мобиль қурилмалар билан тўлиқ таъминланиши режалаштирилган.