Мадрид марказидаги черковга қарашли бинода кучли портлаш юз берди. Айни дамда ушбу ҳодиса қурбонлари сони тўрт кишига етгани айтилмоқда. Ҳалок бўлганлар орасида мазкур черковнинг руҳонийси ҳам бор, деб хабар берди Мадрид архиепархияси эрталаб.

Аввал хабар қилинганидек, ўтган чоршанба куни Мадрид марказида, руҳоний истиқомат қиладиган бинода кучли портлаш юз берган. Бино ёнида коллеж ва қариялар уйи ҳам жойлашган экан. Дастлабки тахминларга кўра, бинода газ портлаган. Чунки, уйда газ қозони таъмирланаётган бўлган.

«Бундан аввалроқ уч киши ҳалок бўлгани ва 11 киши жароҳат олгани тасдиқлангани айтилган эди. Бугун касалхонада 36 ёшли руҳоний Рубен Перес Аяла вафот этди. У кеча қаттиқ жароҳат олиб касалхонага келтирилган эди», – дейилади архиепархия сайтида эълон қилинган баёнотда.

ЎзА