21 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларининг баъзи жойларида ёғингарчилик бўлади (қор, ёмғир ёғади).

22 январь куни республикамиз ҳудудлари бўйлаб ёғингарчилик бўлади (ёғаётган ёмғир қорга айланади).

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда қор ёғади. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди.

21-22 январь кунлари шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши, баъзи жойларда кучайиш секундига 25-28 метргача бўлиши мумкин.

22-23 январь кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 5-10, кундузи 0-5 даражагача совуқ, шимолда кечаси 12-15, кундузи 5-8 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда.

22-23 январь кунлари ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати меъёрдан 8-10 даража паст бўлади. Йўлларда яхвонлик бўлиши мумкин.

21-22 январь кунлари республикамизнинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.