Италия Суперкубоги финал учрашувида «Ювентус» ҳамда «Наполи» жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.

Мазкур ўйинда туринликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувнинг 64-дақиқасида Криштиану Роналду ҳисобни очган бўлса, ҳакам томонидан асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда Альваро Мората ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.

Шу тариқа «Ювентус» клуби Италия Суперкубогини қўлга киритди ва Андреа Пирлонинг мураббий сифатидаги илк титулига айланди.