АҚШ президенти Жо Байден америкаликларни 100 кун давомида ниқоб тақиб юришга чақирилган фармонни имзолади.

Байденнинг кўрсатмасига биноан, ниқоб тақиб юриш ва ижтимоий масофа сақлаш тартиби федерал биноларда ва федерал ҳудудларда амал қилинади. Шунингдек, федерал хизматчилар ва шартнома бўйича ишлаётган ходимлар учун ҳам ушбу тартиблар мажбурий этиб белгиланди. Қолганларни эса, у шунчаки ушбу тартибларга амал қилишга чақирди.

АҚШда аксарият ҳолларда ниқоб тақиб юриш масаласини штатлар ва округлар даражасидаги маҳаллий ҳокимиятлар ҳал қилиб келади.