Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Демия Зуҳайр Ҳаддодни қабул қилди.
Вазир ишонч ёрлиғи нусхасини қабул қилиб олиб, элчини Ўзбекистонга тайинлангани билан табриклади ва унга масъулиятли дипломатик миссиясини бажаришда муваффақият тилади.
Мулоқот давомида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболи, БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳамда бошқа халқаро тузилмалар доирасидаги алоқалар масаласи муҳокама қилинди.
Турли даражадаги бўлажак қўшма тадбирлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.
Музокарада томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.