Юридик клиника
– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 18 октябрдаги 297-сонли қарори билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандига кўра, агар жамоавий шартномада ёхуд иш берувчи томонидан касаба уюшма қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишган ҳолда қабул қилинган бошқа ички ҳужжатда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ўриндошлик асосида ишловчиларга меҳнат ҳақи, мукофот, қўшимча ҳақ, устама, рағбатлантириш тўловлари шакли ва тизими ташкилотнинг барча ходимлари учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
Таксиларга «Тўхташ тақиқланган» йўл белгиси таъсир қиладими?
– Йўқ, таъсир қилмайди.
3.27. «Тўхташ таъқиқланган» йўл белгиси бўлиб, у транспорт воситаларининг тўхташи ва тўхтаб туриши тақиқланишини билдиради.
Ушбу йўл белгиси йўналишсиз енгил таксиларга йўловчиларни тушириш-чиқариш (юкларни ортиш-тушириш) вақтида таъсир қилмайди. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 370-сонли қарори билан тасдиқланган “Йўл ҳаракати қоидалари”да белгилаб қўйилган.
Ушбу материал ТДЮУнинг “Юридик клиника”си талабалари томонидан ўқитувчилар назорати остида тайёрланди.