Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси бўлиб ўтмоқда.
Пойтахтимиздаги Халқаро конгресс марказида бўлиб ўтаётган анжуманда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат ташкилотлари раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этмоқда.
Деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгаларига 300 миллиард сўм имтиёзли кредит ва субсидия ажратилгани ҳам қишлоқ аҳолисини ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг янги йўналишига айланди. Тошкент шаҳри, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида ташкил этилган IT паркларда 500 дан ортиқ компания иш бошлади.
Якунланаётган йилда марказлашган ичимлик сув таъминотини яхшилаш учун 3 триллион сўм сарфланди. 2016 йилга нисбатан 5 баробар кўп маблағ ажратилди, бу дегани аҳолининг този ичимлик суви билан таъминланиши 73 фоизга етди.