Суҳбат чоғида Ўзбекистон-АҚШ муносабатлари ва минтақавий кун тартибининг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Хавфсизлик ва барқарорликка таҳдидлар ҳамда глобал хатарларга қарши курашиш мавзуларига алоҳида эътибор қаратилди.
Афғонистонда тинчлик жараёнини қўллаб-қувватлаш ҳамда ушбу мамлакатнинг иқтисодий тикланишига амалий кўмак кўрсатиш юзасидан фикр алмашилди.
Икки томонлама ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Генерал Маккензи Ўзбекистон Республикаси Президентига учрашув учун самимий миннатдорлик билдириб, АҚШ мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, кенг кўламли ҳамкорликни кенгайтириш борасида қатъий эканини таъкидлади.