Корея Республикаси Эксимбанки иштирокидаги “Мактаб таълимида ахборот-коммуникацион технологияларни янада ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистондаги 260та умумтаълим мактабларига қарийб 3 минг 997 дона компьютер етказиб берилди. Ушбу компьютерлар асосан олис қишлоқдаги мактабларга тарқатилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг маълум қилишича, компьютерларни ўрнатишга мўлжалланган барча синфлар тайёр ҳолга келтирилган ва ускуналар билан таъминланган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 20 июлдаги қарорига асосан Корея Республикаси Эксимбанки Иқтисодий ривожланиш ва тараққиёт жамғармасининг 33 млн. АҚШ доллар имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда.