Бутунжаҳон таэквондо иттифоқи ноябрь ойи учун янгиланган жаҳон рейтингини эълон қилди. Ундан Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам жой олди.

Жумладан, 68 килограмм вазнда Олимпия ўйинларининг икки карра ғолиби бўлган Улуғбек Рашитов (210) жаҳон рейтингининг биринчи ўрнидан жой олди.

Аёллар орасида +73 кг. вазнда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган “Париж-2024” Олимпиадасининг кумуш медали соҳибаси Светлана Осипова эса рейтинг жадвалида иккинчи бўлди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА