4 ноябрь куни Қарор билан Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

— хорижга чиқиш биометрик паспортини берганлик учун ундириладиган давлат божи суммасини қайта тақсимлаш;

— хорижга чиқиш биометрик паспортини почта хизмати орқали етказиб бериш;

— вояга етмаган шахсларга хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилганда унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи ёхуд ҳамроҳлик қилувчи шахсларни болани чет давлат ҳудудида назоратсиз қолдирганлик учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантириш.

ЎзА