Ўзбекистон 698 миллион долларлик мева-сабзавот экспорт қилди

«ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИмаълумотига кўра, 2020 йилнинг январ-сентябр ойларида мамлакатимиздан 62 та давлатга қиймати 698 миллион долларлик 1 миллион 93 минг тонна мева-сабзавот экспорт қилинган.
Жумладан, экспортга йўналтирилган маҳсулотларда сабзавотлар улуши 482,9 минг тоннани, мевалар 256,8 минг тонна, узум 111,2 минг тонна, дуккакли маҳсулотлар 75,2 минг тонна, ёнғоқ 8,5 минг тонна, полиз маҳсулотлари 101,2 минг тонна ва қуритилган мева-сабзавотлар 55,7 минг тоннани ташкил этади.
Мазкур мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий харидорлари Қозоғистон (196,2 миллион доллар) Россия (195,1 миллион доллар), Қирғизистон (139,5 миллион доллар), Афғонистон (32,3 миллион доллор), Покистон (29,8 миллион доллар) ва Хитой (17,1 миллион доллар) ҳисобланади.

 

ЎзА