Чекка ҳудуд аҳолисига мобиль хизматлар

Аҳолининг оғирини енгил, узоғини яқин қилиш, шундай қилиб, уларни бугунги кундан рози бӱлиб яшашларини таъминлаш давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг асосий йӱналишларидан бири ҳисобланади. Бу борада Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан кенг кӱламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шулардан бири чекка ҳудудлар аҳолисига кӱрсатилаётган мобиль (сайёр) давлат хизмати бӱлиб ҳисобланади. Бунда аҳоли шаҳар ёки туман марказига бориб юрмасдан, ӱзлари истиқомат қиладиган ҳудудда кундалик ҳаётий эҳтиёжини қондириш имконига эга бӱлмоқда.
photo_2020-10-07_19-54-04.jpg

Жумладан, жорий йилнинг ӱтган ойлари мобайнида мана шундай мобиль (сайёр) давлат хизматлари Оролбӱйининг олис ҳудудлари ҳисобланган Қонликӱл тумандаги «Қосжап», Шуманай тумандаги “Бегжап”, Кегайли тумандаги “Жалпақ жап», Бӱзатов туманидаги “Кӱк сув”, Мӱйноқ туманидаги “Қозоқдарё”, Элликқалъа туманидаги “Гулдурсин”, Тӱрткӱл туманидаги “Кӱкча”, Пахта обод” овул фуқаролар йиғинларида, Қӱнғирот туманидаги “Қорақалпоғистон” ва “Жаслиқ” шаҳарча фуқаролар йиғинларида кӱрсатилди.

Бунда фуқаролар асосан фарзандларини мактабгача таълим ташкилотларига навбатга қуйиш, солиқ тӱловчининг идентификация рақамини олиш, муҳандислик коммуникация тармоғига уланиш, пенсия ва нафақа миқдори, судланганлик (судланмаганлик) тӱғрисида маълумотнома олиш, фуқарони жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тизимига ҳисобга олиш, тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рӱйхатидан ӱтиш, электрон имзо олиш ва бошқа хизматлар бӱйича мурожаат этмоқда.

photo_2020-10-07_19-54-14.jpg

Мазкур хизматлардан аҳоли самарали фойдаланмоқда ва бундай шарт-шароит яратиб берилгани учун Президентимизга чексиз миннатдорлик билдирмоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашича. бугунги кунгача олис ҳудуд аҳолисига 29 мингдан зиёд мобиль (сайёр) хизмат кӱрсатилди.

–Ушбу ҳудудларда истиқомат қилувчи кам таъминланган оилалар соҳа ходимларининг ҳамиша диққат-эътиборида бӱлиб келмоқда, – дейди Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бӱлими етакчи мутахассиси Сайёра Бекмуратова.

photo_2020-10-07_19-54-09.jpg

– Ҳар бир мобиль (сайёр) давлат хизмати доирасида эҳтиёжманд фуқароларнинг ҳол-аҳволидан хабар олиниб, зарур хизматлар кӱрсатилмоқда.

Соҳада жорий этилаётган янгиликлар биринчи навбатда давлат хизматларининг ҳар бир ҳудудга етиб боришини таъминласа, иккинчидан фуқароларга ушбу хизматлардан фойдаланишда янада қулайлик яратиб, уларнинг мушкулини осон қилмоқда. Бу эса, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган «Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган эзгу ғоянинг амалдаги ифодаси бӱлиб ҳисобланади.

photo_2020-10-07_19-54-01.jpg

 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА