Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Маматов, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири С.Турманов, туман ҳокими С.Йўлдашев ва бошқалар, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ӱтган қисқа даврда аҳоли муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, маҳаллани халқ билан давлат ўртасида ишончли “кўприк” бўлишини амалда таъминлаш борасида амалга оширилаётган комплекс чора-тадбирларга тӱхталишди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорида туман ва шаҳарлар марказларида “Маҳалла маркази” мажмуалари биноларини намунавий лойиҳалар ва уларга қўйилган талаблар асосида қуриш (реконструкция қилиш, таъмирлаш), шунингдек, уларни зарур мебель жамланмаси, компьютер техникаси билан жиҳозлаш вазифаси белгиланган эди.
–Тизимга қаратилаётган катта эътибор ва ғамхӱрлик учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирамиз, – дейди Амударё тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Алишер Юлдашев. – Бу имконият аҳоли мурожаатларини тезкор ҳал этиш, уларнинг кундалик ҳаётидаги муаммоларни бартараф этишда муҳим аҳамият касб этади.
Тадбир иштирокчилари янги бинода яратилган шарт-шароитлар билан танишди.