Долзарб муаммолар ёритилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурган ташаббуслари ҳамда баёнотлари бугунги кунда энг долзарб аҳамятга эга бўлган, пандемия пайтида алоҳида кескинлик касб этган муаммоларни ва уларни фақат жаҳон ҳамжамияти кучларини бирлаштириш орқали ҳал қилиш мумкинлигини кўрсатиб берди.
Таъкидлаш зарурки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуслари нафақат Ўзбекистон, ёки Марказий Осиё минтақаси ривожланишига, балки бутун дунё тараққиётига қўшилган муҳим ҳиссадир.
Ишончим комилки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексини ишлаб чиқиш, шунингдек Марказий Осиёда ҳамкорликни мустаҳкамлаш, умумжаҳон маданий ва экологик меросини сақлаш масалалари бутун дунё эътиборини ўзига жалб қилди.
Вернер Фасслабенд,
Австриянинг Европа сиёсати ва хавфсизлик сиёсати институти президенти (AIES) (Австрия).

ЎзА