Ўзбекистон Республикаси Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси умумий муҳокамаларидаги нуқтини катта қизиқиш билан кузатдим.
Дунёда коронавирус пандемияси давом этаётган, ҳозирги жаҳон ҳамжамияти дуч келаётган турли таҳдидлар шароитида Ўзбекистон раҳбарининг ташаббуслари ўта долзарб аҳамият касб этади.
Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, шунингек COVID-19 га қарши зарур дори-дармон ҳамда вакциналар ишлаб чиқиш ва улардан кенг фойдаланишга қаратилган ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича ташаббуслари алоҳида эътиборга сазовор.
Коронавирус пандемияси кўп одамларнинг умрига зомин бўлди, ижтимоий-иқтисодий соҳа учун жиддий таҳдидга айланди, ҳақиқий салоҳиятни ва глобал миқёсда соғлиқни сақлаш тизимларининг самарадорлигини белгилади. Вирусга қарши препарат яратилиши билан унинг адлолатсиз тақсимланишига йўл қўйиб бўлмайди.
Малайзия ҳукумати ҳам коронавирусга қарши вакцинадан барча мамлакатлар ва халқлар фойдаланиши тарафдори. Бу борада ҳеч қадай камситишга йўл қўйиб бўлмайди, зеро COVID-19 ҳеч кимни аямайди ва қурбон танламайди.
Шак-шубҳасиз, жаҳонда янги Ўзбекистон пайдо бўлди, деб айтиш мумкин.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг оқилона сиёсати туфайли Марказий Осиё минтақасида минтақа мамлакатлари ўртасида ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантириш учун янги сиёсий ландшафт яратилди.
Ўзбекистон ўзининг тўғри ривожланиш йўлидан давом этмоқда.
Ўзбекистон ҳукуматининг давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида рақамли иқтисодиётни ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга оид режалари ҳам шундай далолат беради.
Малайзия шунингдек мамлакатда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича фаол чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Глобаллашув шароитида бундай ёндашувлар мамлакатнинг узлуксиз иқтисодий ўсишини таъминлаш учун муҳим аҳамият касб этади.
Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон раҳбарининг камбағалликка барҳам бериш ва озиқ-овқат хавфзсизлигига бағишланган глобал саммитни ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари ниҳоятда долзарб, зеро коронавирус пандемияси, афсуски, ҳеч бир истисносиз дунёнинг ҳар бир давлатида ижтимоий-иқтисодий соҳада улкан инқироз вужудга келишига сабаб бўлди.
Президент Шавкат Мирзиёев, шубҳасиз, Афғонистон муаммосини ҳал қилишда муҳим ва салмоқли ўрин эгаллайди.
Ўзбекистон самимий равишда, бирон бир сиёсий ёки кўзга кўринмас мақсадларни кун тартибига қўймасдан Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш тарафдори бўлиб келмоқда. Умид қиламанки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузурида доимий фаолият кўрсатадиган қўмита ташкил этиш орқали Афғонистон бўйича халқаро ҳамкорликнинг янги шаклини яратиш тўғрисидаги таклифи ҳам халқаро ҳамжамият томонидан қўллаб-қувватланади.
Макс Сей,
«Kingsley Strategic Institute for Asia Pacific» ижрочи директори