Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида пандемия шароитида аҳолининг кам таъминланган қатламини ижтимоий қӱллаб-қувватлаш, уларга беғараз ҳомийлик ёрдамини кӱрсатишда эзгу ишлари билан барчага ўрнак бўлган турли соҳа вакилларига “Меҳр-саховат” кўкрак нишонини топшириш маросими бӱлди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ӱринбосари, Маҳалла ва оилаларни қӱллаб-қувватлаш вазири С.Турманов йиғилганларни синовли кунларда бундай эзгу ишларда фаол иштироки учун миннатдорлик билдирди.
Таъкидланганидек, глобал пандемия ҳамда турли табиий офат ва фавқулодда ҳолатларга қарши курашда, уларнинг оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатган юртдошларимизни тақдирлаш мақсадида Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 26 майдаги “Меҳр-саховат” кўкрак нишонини таъсис этиш тӱғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.
Эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда, меҳр-оқибат, саховат каби халқимизга тан олижаноблик фазилатларини намоён этган бир гуруҳ қорақалпоғистонликлар ҳам мазкур кўкрак нишонига муносиб деб топилди.
Тадбирда кўкрак нишонлари ӱз эгаларига тантанали равишда топширилди.
Мукофотланганлар номидан республика юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Б.Жуманиязов, ушбу шифохонанинг диагностика бӱлими мудираси Г.Жуманова ва бошқалар аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш ва уларни ижтимоий қӱллаб-қувватлашдаги камтарона меҳнатини юксак эътироф этгани учун Давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди.
–Пандемия шароитида соғлиқни сақлаш ходимлари касалликка чалинган беморларни аниқлаш ва уларни даволашда фидокорона меҳнат қилди, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази вирусология лабораторияси лаборанти Гулхатича Ӱринбоева .– Бу мукофот мамлакатимизда жорий этилган карантин қоидаларини аҳоли ӱртасида кенг тарғиб қилиш, короновирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда ҳар биримизга янада масъулият юклайди.
Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА