Қайси ҳудуд аҳолисида энг кўп автотранспорт воситалари мавжуд?

2020 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларининг сони 2 580 133 тани ташкил этган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мазкур автотранспорт воситаларидан:
Енгил автомобиллар – 2 410 421 та
Юк автомобиллари – 150 294 та
Автобуслар – 5 072 та
Микроавтобуслар – 10 590 та
Махсус транспортлар – 3 756 та
Маълумот ўрнида, 2020 йил 1 январь ҳолатига республика ҳудудларида энг кўп Самарқанд (311 997 та), Тошкент (253 073 та) ва Фарғона (243 230 та ) вилоятлари аҳолисида автотранспорт воситалари мавжуд.

 

ЎзА