Хусусан, «Marmara Grubu» стратегик ва ижтимоий тадқиқотлар жамғармаси президенти, доктор Аккан Сувер қуйидагиларни сўзлаб берди:– Президент Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий зукколиги ва бошқарув соҳасидаги қатъияти нафақат замонамиздаги ўта мураккаб масалаларининг кенг қамровли ечимини излашида, балки уларни ҳал этиш бўйича тезкор, аниқ чораларни ишлаб чиқа олишида намоён бўлади.Бунда Ўзбекистон раҳбарининг долзарб масалалар бўйича янги ғоя ва ташаббусларни илгари суриб, бутун жаҳон ҳамжамиятини безовта қилаётган муаммоларни тинч йўл билан, биргаликда ва адолатли ҳал қилиш учун жон куйдириши ниҳоятда муҳимдир. Бу янги ташаббуслардан келиб чиқадиган таклифларни муваффақиятли амалга ошириш ва мажбуриятларни бажариш учун дастлабки шарт-шароитни шакллантиради.Таъкидлаш жоизки, Бош Ассамблеянинг 75-сессияси объектив равишда бутун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти фаолиятида энг муҳим ҳодиса ҳисобланади. Ушбу тадбирда иштирок этган давлат раҳбарларининг деярли барча чиқишлари тарихий характерга эга. Аммо, кўпчиликда айнан Ўзбекистон раҳбарининг видеомурожаати катта қизиқиш уйғотди. Бу мамлакатингизнинг Марказий Осиёда тутган алоҳида ўрни, унинг демографик, иқтисодий ва умуман геостратегик нуқтаи назардан тобора ортиб бораётган салмоғи туфайлигина эмас.
Бу ўринда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан кўтарилган «Янги Ўзбекистон»ни шакллантириш бўйича умуммиллий шиор ва «Учинчи Ренессанс»нинг бошланиши каби бутунлай янги мазмундаги ғояларни илгари суриш ва амалга оширишни кўзда тутиши муҳим моҳият касб этади. Шу муносабат билан Ўзбекистон халқаро муносабатларнинг фавқулодда иштирокчиси, мамлакат ичида бўлгани каби ундан ташқарида ҳам илгари сурилаётган янгидан-янги ғоялар кўринишида намоён бўлаётган янгиланишлар ва модернизациянинг битмас-туганмас энергияси қайнаб чиқаётган манбасига айланмоқда.
Бир сўз билан айтганда, «Янги Ўзбекистон» сиёсати мамлакатдаги чуқур ислоҳотлар жараёнига ва унинг инсониятнинг муҳим муаммоларини ҳал қилиш бўйича жаҳон ҳамжамияти билан биргаликдаги ҳаракатларига кучли туртки берган ҳолда, халқаро муносабатлар тизимидаги ноёб тажриба сифатида тобора ортиб бораётган салоҳиятини намойиш этмоқда. Шу муносабат билан, «Янги Ўзбекистон» модели тубдан ва кенг қамровли ислоҳотларнинг мамлакатни модернизация қилиш учун ҳам, шу каби ўзи иштирок этаётган халқаро муносабатлар тизимини ривожлантириш учун ҳам бебаҳо қадр-қимматини тасдиқлайди.
Шу сабабли Ўзбекистоннинг биринчи навбатда амалга оширилиши керак бўлган масалалари қаторида нафақат коронавирус пандемияси, балки Орол денгизининг қуриши оқибатлари, Афғонистондаги қуролли зиддиятга қарши кураш, шунингдек, Европа ва Осиё ўртасидаги транспорт коммуникацияларини ривожлантириш, ёш авлодни тарбиялашда ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлаш ва амалий аҳамиятга эга бошқа муҳим масалаларни ҳал қилишда халқаро ҳамжамиятнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш устувор вазифалар сифатида белгилангани бежиз эмас.
Бизнинг фикримизча, нутқда илгари сурилган ташаббуслар халқаро тизим учун ўта мақсадга мувофиқдир, ва у Миллатлар Ҳамжамияти томонидан катта қизиқиш билан кутиб олиниб, Ўзбекистоннинг таклифларини ҳар томонлама ўрганиш ва мазкур йўналишда биргаликда фаолият олиб боришга тайёр эканлигига ишончимиз комил.