Транспорт вазирлиги Ахборот хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукуматлари ўртасида имзоланган Ҳаво қатнови тўғрисидаги битим асосида “Ўзавиация” агентлиги томонидан “AIR ARABIA Abu-Dabi LLC” компаниясига Абу-Даби – Тошкент – Абу-Даби йўналишида мунтазам парвозларни амалга ошириш учун 2020 йил 9 сентябрда Фойдаланиш рухсатномаси берилди.
Авиакомпания мазкур йўналишда Ўзбекистонга парвозларни Airbus-320-214 ҳаво кемаларида амалга оширишини маълум қилди.
ЎзА