Коронавирус инфекциясидан сақланиш учун мунтазам бурунни тузли эритма билан чайиб туриш мумкинми? Ушбу усул вирусдан ҳимояланишга ёрдам берадими?
Ушбу саволга коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова қуйидагича жавоб берди:
– Йўқ. Ушбу кунга қадар бурунни тузли эритма ёки шўр сув билан мунтазам ювиб туриш коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилишга ёрдам бериши бўйича илмий далиллар йўқ. Баъзи маълумотларга кўра, бурунни шўр сув билан мунтазам чайиб туриш оддий шамоллашда тузалиш жараёнини тезлаштириши мумкин. Бироқ, бурунни мунтазам шу тарзда ювиб туриш нафас олиш йўллари инфекциясининг олдини олишда самарали эканлиги исботланмаган.
ЎзА