Сайловчилар муносиб номзодларни сайлади

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига сайлов ӯтказувчи 5 та, халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашларига сайлов ӯтказувчи 9 та сайлов округида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг маълум қилишича, сайловларда жами 79 минг 167 нафар сайловчи рӱйхатга олинган. Шундан 59 минг 540 нафари яъни 75,1 фоизи овоз беришга иштирок этган.Нукус шаҳри бўйича 4-сонли «Ерназар Алакўз» сайлов округидан «Адолат» социал-декмократик партиясидан Гулхатча Айимбетова, Элликқалъа тумани бўйича 20-сонли «Сарабий» сайлов округидан Тадбиркорлар ва ишбиларманлар ҳаракати Ӯзбекистон Либерал-демократик партиясидан Байрамбай Отемуратов, Беруний тумани бўйича 25-сонли «Навбаҳор» сайлов округидан Ӯзбекистон Халқ демократик партиясидан Адилбек Реимбоев, Қўнғирот тумани бўйича 49-сонли «Қўнғирот» сайлов округидан «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Пахратдин Айтжанов ва Қораўзак тумани бўйича 63-сонли «Қоракўл» сайлов округида Ўзбекистон Экологик партияси номзоди Мурат Камалов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг депутати этиб рӯйхатга олинди. Шунингдек, халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашларига сайлов ӯтказувчи 9 та сайлов округида бўшаб қолган ўринларга энг муносиблар депутат бӯлиб сайланди.

Таъкидлаш жоизки, барча сайлов участкаларида сайловлар санитария-эпидемиологик ва тиббий хавфсизлик талабларига тўла амал қилган ҳолда ӯтказилди.

 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА