Бўзатовда чорвачилик ривожланмоқда

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 7 ноябрдаги “Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик тармоқларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш борасида Бўзатов туманида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, чорвачилик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган лойиҳа ташаббускорларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, соҳага аҳолини кенг жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

photo_2020-09-15_12-47-22.jpg
photo_2020-09-15_12-47-25.jpg

“Қушхонатов” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Бўзатов Симментал” масъулияти чекланган жамияти томонидан 500 бош қорамол боқишга мўлжалланган чорвачилик мажмуаси барпо этилаётгани ҳам ушбу эътибор самараларидандир. Мазкур лойиҳанинг биринчи босқичида “Халқ банки”нинг 24 миллиард сўм кредит маблағи эвазига Австрия давлатидан 300 бош қорамол олиб келинади. Кейинги босқичда яна 200 бош қорамол ва Туркиядан сутни қайта ишлайдиган ускуналар ҳамда Германия давлатидан қишлоқ хўжалиги техникалари келтирилиши мўлжалланган.

Чорвачилик мажмуаси тўлиқ ишга тушгач, 30 нафарга яқин кишининг бандлиги таъминланади.

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА