СПОРТ: Халқаро хотира турнирида ўзбек спортчиси ҳам қатнашади

Жорий йил 9 сентябрь оқшомида Москва шаҳридаги Бадиий гимнастика марказида таниқли мураббий Абдулманнап Нурмагомедов хотирасига бағишланган ММА кечаси ташкил этилади.
Ушбу кечанинг марказий жангида Даурен Ермеков ҳамда Владимир Минеев ўрта вазн тоифасида FNG чемпионлик камари учун курашишади.
Шунингдек, ҳамюртимиз Мироншоҳ Жафаров 77 кг. вазн тоифасида мезбон спортчик Гела Беридзега қарши октагонга тушади. Бухоролик Амир Темур клуби аъзоси Мироншоҳ қўл жанги бўйича бир неча бор Ўзбекистон чемпиони ва халқаро турнирлар ғолиби бўлган.
Эслатиб ўтамиз, оқшом 9 сентябрь соат 18:00 да бошланади. Жанглар бевосита Матч ТВ, Хабар, DAZN, Fight Network, KazTelecom да жонли тарзда трансляция қилинади.

 

ЎзА