Жорий йилнинг 11 август куни Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзоси О.А.Атаниязова, шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси депутатлари М.М.Ибрагимов, Л.П.Сейитовалар томонидан Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган барча ОТМларнинг ректорлари, проректорлари, факультет деканлари ҳамда кафедра мудирлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири ва унинг ўринбосарлари ҳамда туманлардаги ҳудудий ХТБларнинг раҳбар ходимлари билан онлайн семинар ташкил қилинди.

Семинарни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси М.М.Ибрагимов очди ва олиб борди. Семинар кун тартиби асосан иккита масалага: 1.Таълим муассасаларининг янги 2020-2021 ўқув йилига тайёргарлиги; 2.Янги ўқиш йилидан республикамизнинг бир қатор ОТМларида жорий қилинаётган таълимнинг «кредит-модуль тизими»га ўтиш  масалаларига қаратилди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзоси, Қорақалпоғистон тиббиёт институти ректори О.А.Атаниязова, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири А.Т.Аяпов, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ректори А.Реймов, Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти ректори Б.Отемуратов, Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали директори Б.Каипбергеновлар сўзга чиқишди.

Мулоқот давомида иштирокчилар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида бугунги кунда соҳадаги муаммолар нимада ҳамда бу муаммоларнинг тез фурсатлардаги ечимлари қандай, каби масалалар хусусида келишиб олинди хамда масъулларга тегишли топшириқлар берилди.